Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетиши мумкин

0

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этиши мумкин, деб ёзмоқда «Daily Mail».

 

Манбага кўра, ҳаммаси янги мавсумда бош мураббий ким бўлишига боғлиқ, шундан келиб чиқиб, Роналду жамоада қолиш-қолмасликни ўйлаб кўради. Таъкидланишича, Роналду немис мутахассиси Рангникнинг доимий асосда бош мураббий бўлиб қолишига қарши.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойида «Манчестер Юнайтед» Ралф Рангникни вақтинча бош мураббийликка тайинлаганди. У мавсум охирига қадар жамоани бошқаради.

 

Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида Криштиану Роналду 16 ўйин ўтказиб, 8 гол, 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. ЕЧЛ гуруҳ босқичида эса 5 ўйинда 6 та гол киритди.