Мактабларда қишки таътил узайтирилди

0

Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирди.

Мақсад — Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш.