Москвада компания директорининг машинасини ўққа тутишди

0

Москвада қотил заргарлик компанияси директорининг машинасига қарата ўқ узди. Бу ҳақда РенТВ хабар бермоқда.

Воқеа бир кун аввал Живописная кўчасида содир бўлган. Заргарлик фирмасининг тижорат директори ҳовлидан машинасини ҳайдаб чиқаётганида, қотил буталар орасидан югуриб чиқиб, унга ўқ уза бошлаган.

Тадбиркор жабрланмаган, бироқ ўқлар машинани зарарлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Одам ўлдиришга уриниш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

smotrim.ru