Муроджон Аҳмадалиевга навбатдаги жангда ким рақиблик қилиши маълум бўлди

0

IBF ташкилоти профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,34 кг) вазн тоифасида WBA ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) ва мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Таралесга (35-3, 18 КО) қарши жангга буйруқ берди ва музокаралар олиб бориш учун 2 февралга қадар муддат белгилади.

Томонлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда, жангни ташкил қилиш учун очиқ промоутерлик савдоси ўтказилади.

Собиқ WBO чемпиони ҳисобланган Тапалес ўтган йил якунида япониялик Ҳироаки Тешигавани 7-раундда нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозониб, мажбурий даъвогарлик мақомини қўлга киритганди. Филиппинлик боксчи олдинроқ Муроджон Аҳмадалиев мағлуб этган Рёсуке Ивасага ИБФ вақтинчалик чемпионлик камари учун жангда ютқазган.