Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади

0

Вазирлар Маҳкамасининг 02.01.2022 йилдаги 2022 йил 2 январдаги «Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Normа.

Ҳужжат билан Транспорт вазирлигининг автомобиль транспорти соҳасидаги паст рентабелли давлат корхоналарини хусусий секторга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали сотиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Электрон аукцион» электрон савдо майдонида сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланган, улар учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган:

  • иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;
  • бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш топширилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 3 январдан кучга кирган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here