24 январдан кейин ўқиш онлайн шаклга ўтказилиши ростми?

0

24 январдан кейин ўқиш онлайн шаклга ўтказиладими? Бу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди.

— 24 январдан кейин таълим жараёнлари онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади, — деди у.