Ана тўғрилик!

0

Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан борибди. Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан. Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
— Мана энди гаплашсак бўлади, — дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти
— Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
— Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим. Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун, ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим…