Фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.E.” МЧЖ раҳбари И.М. фуқаро Д.нинг Ўш давлат университетидаги ўқишини 2 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига кўчириш ҳақида буйруқ чиқартириб беришни ваъда қилиб, шундан 1 100 АҚШ доллари ва 4,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабаси Ш.Н. ва бошқалар фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг укаси Харьков миллий тиббиёт университети талабаси Ж.нинг ўқишини танишлари ёрдамида Бухоро Давлат тиббиёт институтига кўчириб бериши эвазига 4 000 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида, Ш.Н. томонидан ихтиёрий қайтарилган 100 АҚШ доллари ва 400 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.