Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

0

Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январ куни соат 18:00ларда 4Р-42 Ғаллаорол-Қўйтош автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани «Олимлар» МФЙдан ўтувчи 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ ҚФЙда яшовчи шахс Nexia машинаси билан Қўйтош йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган «Бахт» МФЙда яшовчи 1983 йилда туғилган аёлни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here