Маржона Мирзаалиева ички ишлар соҳасидан санъатга қандай ўтгани ҳақида гапириб берди

0

«Агар санъатни танламаганимда, орган ходими бўлардим», — дейди у.
Актриса Маржона Мирзаалиева YouTube’даги «Qodirxon life» лойиҳасига берган интервьюсида ички ишлар соҳасидан санъатга ўтгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, санъатни танламаганда, орган ходими бўларди. Чунки у юридик коллежида ўқиган ва ўша пайтлари ички ишларда ҳам фаолият олиб борган. Кейинчалик Юридик университетига ҳужжат топширган бироқ кира олмаган. Ундан кейин Жаҳон тиллари университетига кирган. Маржонанинг опаси журналист бўлгани учун шу соҳага қизиқиш уйғонган. Шунингдек, актриса санъатга журналистика орқали кириб келганини айтди.

«Агар санъатни танламаганимда, орган ходими бўлардим. Чунки юридик коллежида ўқиганман ва вақтида Ички ишларда ишлаганман. Шунинг учун ўзимни органда ёки юристликда кўрардим. Санъат соҳасига қадам қўймагандим. Коллеждан кейин Юридик университетига биринчи йил киролмаганман. Кейин Жаҳон тиллари университетига топширдим ва кирдим. Опам журналистика йўналишида ўқигани учун қизиқишим у соҳага йўналди. У юристлик касбига яқинроқ эди. Бошловчи бўлдим. Шу билан телевидениеда ишлаб давомийлиги уланиб кетди», — дейди актриса.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here