Яна бир машина сувга шўнғиди (видео)

0

Жорий йилнинг 9 январ куни ФВВнинг Бухоро вилояти бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Бухоро шаҳри “Талижа” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга “Спарк” русумли автомобил тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар юберди.

Хабарда айтилишича, воқеа жойига подполковник Ғ.Сафоев бошчилигидаги қутқарув отряди етиб борган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус техникаси ва ғаввослар, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда 30 дақиқа давомида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомобилъ сувдан олиб чиқилди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи тўхташ вақтида қўл тормозини тортишни унутгани сабабли каналга тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here