CОVID омикрон билан тўхтамаслиги гумон қилинмоқда. Унинг яна авлодлари бор!

0

ЖССТнинг таъкидлашича, CОVID омикрон билан тўхтамайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг омикрон штамми охиргиси эмаслигини ва вирус мутацияда давом этишини айтди.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейсус бу йилги биринчи матбуот анжуманида сўзга чиқиб, омикрон штамми дельта штаммидан кўра хавфсизроқ эканлигини айтди, аммо уни енгил касаллик деб таснифлаш мумкин эмаслигини қўшимча қилди.

“Олдин тарқалган штаммлар сингари, омикрон ҳам касалхонада даволанишга ва ўлимга олиб келади. Омикрон цунами эффектини яратди, у тез тарқалди ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимларига катта босим ўтказади «, дейди у.

ЖССТнинг етакчи эпидемиологи Мария ван Керхове омикрон штамми ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, ҳозирда қўлланилаётган барча вакциналарнинг самарадорлигини таъкидлади.

Керховенинг таъкидлашича, омикрон коронавируснинг охирги штамми эмас. «Афсуски, омикрон охирги вариант бўлмайди, вирус мутацияда давом этмоқда», дейди у.