Даҳшат! Андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилди

0

Ўзбекистон бўйлаб ҳайдовчиларга босқинчилик қилиб юрган хавфли гуруҳлар ҳақида хабарингиз бор.  Кеча, 10 январь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ана шундай жиноий гуруҳнинг бир неча вакиллари қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган хабарга кўра, андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилган.

Аниқланишича, 8 январь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга мурожаат қилиб, 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 1991 йилда туғилган фарзанди М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраган.

М.Отахонов “Кобальт” русумли автомашинасида “Андижон-Тошкент” йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган.

М.Отахонов 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11.650 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.

М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги автотураргоҳда “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудидан ушланган ва терговга жалб қилинган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.