-Сурункали бронхит, пневмония, ўпка эмфиземаси ва бошқа нафас олиш аъзолари касалликларида қуйидаги машқ яхши ёрдам беради.
-Ойна қаршисида туринг. Лабларни қаттиқ бир-бирига жипслаштиринг (тишларни эмас). Ойнада баъзи бўйин мускулларининг қисқарганини кўрасиз. Сўнгра бурун билан нафас олинг. Сиз ҳавонинг бурун орқали эркин ўтишига ва чуқурроқ нафас олишга аҳамият беринг.
– Бундай нафас олиш жараёнида бронхларнинг дренаж (сўриш) функцияси яхшиланади, организм тўлиқ кислород билан таъминланади. Шу туфайли инсон организмида касалликка қарши курашиш жараёни кучаяда, жумладан шамоллаш ва вирусда ҳам.
– Бундай машқни исталган вақтда: уйда, кўчада, транспортда ҳам бажариш мумкин.
SoglomHayot