«Пахтакор» 22 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

0

Ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказган Авазбек  Ўлмасалиев эркин агент сифатида «Пахтакор» сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайт хабар берди.

Хабарда айтилишича,  22 ёшли Ўлмасалиев жамоа билан икки йиллик келишув имзолади. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган Авазбек Суперлигада дебютини 17 ёшида «Нефтчи» таркибида нишонлаган. Суперлигада ҳозирга қадар «Нефтчи», «Локомотив» ва «Бунёдкор» сафида 63 учрашувда 8 гол муаллифига айланган.

tribuna.uz