Приянка Чопра мутлақо ўзгача кўринишда (фото)

0

Унинг умумий бойлиги 70 миллион долларни ташкил қилади
Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган ҳиндистонлик таниқли актриса Приянка Чопра имижини ўзгартирди.

Актриса имижини ўзгартириш учун сочларини бўяган. Бундан ташқари энди у классик услубдаги кийимлардан фойдаланишини таъкидлаган. Унинг кўплаб мухлислари янги имижи ярашганини эътироф этган.

Маълумот учун, Приянка Чопра Болливуднинг энг бой актрисалари қаторига киради. Унинг умумий бойлиги 70 миллион долларни ташкил қилади. Йилик даромади эса 10 миллион доллар. У ҳозирда Болгариянинг глобал масалалар бўйича элчиси ҳисобланади. Актрисанинг Нью-Йорк шаҳрида бир нечта ресторанлари ҳам бор. Унинг ижросидаги «Биз ёлғиз эмасмиз ёхуд Криш», «Криш 3», «Матрица: Тирилиш», «Оқ йўлбарс», «Дон» фильмлари миллионлаб мухлисларга эга.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here