Қозоғистонга янги Бош вазир тайинланди

0

Алихан Смаилов Қозоғистон Бош вазири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Парламент Мажилисининг бугунги йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Бош вазири лавозимига Алихан Асханули Смаилов номзодини тақдим этди.

Муҳокама чоғида Мажилис депутатлари Президент таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Алихан Смаиловни Бош вазир этиб тайинлашга розилик билдирди.

Алихан Асханули Смаилов 1972 йилда Алмати шаҳрида туғилган.

1994 йилда Ал-Форобий номидаги Қозоқ давлат миллий университетини Амалий математика факултетини тамомлаган. 1996 йилда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институтида давлат бошқаруви магистри даражасини олган.

2018 йил сентябрдан 2019 йил февралигача – Молия вазири.

2019 йил 25 февралдаги Президент фармони билан у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Молия вазири этиб тайинланган эди.

2021 йил 18 январда Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан қайтадан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.