Сенаторлар аралашуви билан Назарбек ҚФЙдаги ноқонуний қурилиш тўхтатилди

0

Бугун, 11 январь куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминов, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Қодирхоновалар Сенатга келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳолатни бевосита жойида ўргандилар.

Хусусан, Назарбек ҚФЙдаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаси учун мўлжалланган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилиб, суд қарори бўлишига қарамасдан, қурилиш ишлари бошлангани маълум бўлди.

Ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида  мутасаддилар, маҳалла, ички ишлар органлари, ҳокимият вакиллари ҳам таклиф этилди.

Ўрганиш натижасида қурилиш ишлари ноқонуний деб топилиб, вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, бу масала тегишли тартибда қайта кўриб чиқилиши, ушбу ҳудудда мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши таъкидланди.

darakchi.uz