Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазирини табриклади

0

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазирлигига янги тайинланган Алихон Смоиловни табриклади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Телефон орқали мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ва кўп томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Аввалроқ Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқлангани тўғрисида хабар бергандик.