АҚШда илк марта чўчқа юраги инсонга трансплантация қилинди

0

Генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқанинг юраги одамга муваффақиятли трансплантация қилинди, деб хабар қилди New York Times.

«Бу чўчқа юрагини инсонга трансплантация қилиш бўйича биринчи муваффақиятли операция. Саккиз соатлик операция жума куни Балтиморда амалга оширилди ва Мериленд университети тиббиёт маркази жарроҳларининг сўзларига кўра, бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда», – деб ёзилган газетада.