АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер Роберт Дёрст вафот этди

0

Кўчмас мулк соҳасидаги магнат, миллионер Роберт Дёрст вафот этди, дея хабар берган The New York Times. Дёрст соғлиғи ёмонлашгани туфайли Калифорния штатидаги қамоқхонадан шифохонага ўтказилганди. Шифохонада маҳбуснинг юраги уришдан тўхтаган, реанимация муолажалари натижа бермаган.

2021 йил октябрь ойида АҚШ суди уни 21 йил аввал яқин таниши Сьюзан Берманни ўлдирганликда айбдор деб топган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Суд маслаҳатчилари 78 ёшли Дёрстни 2021 йил сентябрь ойида мазкур жиноятни содир этган деб ҳисоблаган. Калифорния штатидаги қонунчиликка мувофиқ ваҳшиёна қотилликда айбдор деб топилганлар ўлимга ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Лос-Анжелес прокуратураси Дёрстни қатл қилишни талаб қилмади, сабаби штатда ўлим жазосини ижро этишга мораторий эълон қилинган.

Дёрст учта қотилликка алоқадор. 1982 йилда унинг рафиқаси Кетлин бедарак йўқолган ва кейинчалик аёл ўлган деб топилган. Суд маслаҳатчилари миллионерни Берман қотиллигида айбдор деб топган, маълумотларга кўра қотилнинг ўзи терговга рафиқасини қандай ўлдиргани ҳақида гапириб берган. 2001 йилда Дёрст қўшниси Моррис Блекни ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Дёрст қотилликни содир этганини ва марҳумнинг танасини бўлаклаб, денгизга ташлаб мурдадан қутулганини тан олган. Шунга қарамай миллионернинг адвокатлари Дёрстнинг ўзини ўзи ҳимоя қилганини исботлаб, якунда у оқланганди.

Дёрст дугонасини ўлдиргани ҳақида HBO компаниясининг «Тавқилаънат: Роберт Дёрстнинг ҳаёти ва ўлими» номли ҳужжатли фильмни суратга олиш вақтида бехосдан гапириб юборган.

«Мана, шунақа гаплар. Сени ушлашди, кейин нима қилдинг? Барчани ўлдирдинг», — деган у суратга олиш майдончасидан ювиниш хонасига кирганида ўзига ўзи, бироқ миллионер у вақтда микрофонни ўчириб қўйишни унутган.

Дёрст 2015 йил март ойида ҳибсга олинган. Аёл эса миллионернинг рафиқаси Кетлиннинг бедарак йўқолиши бўйича полиция томонидан сўроқ қилиниши керак бўлган куни ўз уйида отиб кетилган ҳолда топилган.

Прокуратура Дёрст Берманни пешанасидан отиб қўйган деб ҳисоблаган. Айблов версиясига кўра у рафиқасини ўлдиргани, кейинчалик жиноят изларини яшириш учун Берманни ҳам отишга мажбур бўлганини тан олган. Миллионер узоқ вақт давомида жиноятларга алоқадорлигини инкор этган, аммо тергов вақтида бунинг акси бўлган гапларни гапирган.

2021 йил ноябрдаги суд ҳукмидан кейин Дёрст рафиқаси Кетлинни ўлдирганликда ҳам айбланди

«Биз Кети Дёрст иши бўйича унинг оиласи ва бутун дунёдаги зўравонлик қурбонлари учун адолатли ҳукм чиқаришда катта қадам ташладик», — деган ўша вақтда округ прокурори бўлган Мириам Рока.

Роберт Дёрст — Нью-Йоркда кўчмас мулк сотувчи катта савдогарнинг ўғли. Forbes журналининг 2020 йилдаги рейтингида Дёрст оиласи бутун дунёдаги бой оилалар рўйхатида 47-ўринда қайд этилган. Оила кўчмас мулк савдосидаги энг катта сулолалардан бири ҳисобланади ва умумий бойлиги 8,1 миллиард долларга баҳоланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here