Бўстонлиқда корхонадан 250 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди

0

Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 08.10.2021 йилдаги 4-1102-2102/1229-сонли ижро варақасига асосан қарздор хизмат кўрсатувчи корхонадан ундирувчи “G’azalkent granit servis” ХК фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 17 500 000 сўм пеня, 3 750 000 сўм давлат божи 19 600 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Шунингдек, Қонуннинг 21,48,87-моддаларига асосан қарздор хизмат кўрсатувчи корхонанинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солинган ҳамда инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлри давомида қарздор хизмат кўрсатувчи корхонанинг хисоб рақамидан 28.10.2021 йил куни ундирилиб, ундирувчи “G’azalkent granit servis” ХКнинг хисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланган.