Германияда Telegram блокланиши мумкин

0

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фэзер агар Telegram мессенжерида ультраўнглар ва ковид-чекловларга қаршилар мамлакат қонунларини бузишда давом этадиган бўлса, мессенжер блокланиши мумкинлигини айтди.

«Блоклаш жиддий қарор ва охирги чора бўлади. Унгача бошқа имкониятлардан фойдаланишга уриниб кўрамиз», – деди у.

Фэзернинг сўзларига кўра, Германия раҳбарияти Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатлари билан Telegram учун мувофиқлаштириш чораларини жорий этишни муҳокама қилади.

Ўтган йил ёзида Германия адлия вазирлиги Telegram майдонидаги шубҳали контентлар устидан шикоят қилиш бўйича аниқ тартиб йўқлиги ва сервис маъмурияти билан мулоқот ўрнатиб бўлмаслиги борасида эътироз билдирганди.

Берлин компаниядан Германия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш, ноқонуний контентларни ўчириш ва махсус хизматларга зарур маълумотларни тақдим этишни талаб қилган. Компания офиси бу талабга жавоб қайтармаган.

interfax.ru