Жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

0

Сурхондарё вилоятида 1987 йилда туғилган эркак жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, эркак 2016-2021 йилларда Россияда муҳожирлик қилган ва ўша ерда ижтимоий тармоқлар орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик гуруҳининг таъсирига тушиб қолган. Шундан сўнг у яқинлари орасида ҳам «жиҳод»га чорловчи материалларни улашиб юрган.

ДХХ матбуот хизматининг хабарига кўра, у жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлганда Россия ва Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Эркак Ўзбекистонга олиб келинган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here