«Олди-берди»лар давом этмоқда

0

Бухорода шифокор фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига ундан 1000 доллар пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов «Дарё»га маълум қилди.

Қайд этилишича, РШТЁИМ Бухоро филиалининг узоқ йиллик тажрибага эга шифокори Р.Х. фуқаро Н.Н.ни ваколатли танишлари орқали филиалга ҳамширалик ишига киритиш эвазига ундан 1000 доллар пора талаб қилган.

Фуқаро аризасига кўра 9 январда вилоят ИИБ ҳамда департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган ва шифокот тиббий муассаса яқинидаги ҳудудда кимёвий ишлов берилган 1000 долларни фуқаро Н.Н.дан олаётганида қўлга олинган.

Айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.