Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин

0

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почетино Англия Премьер-лигасига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда «La Parisien» хабар берди.

Маълум бўлишича, Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни истамоқда. У ҳалигача жамоа раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, аргентиналик мутахассис «қизил иблислар»ни бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино «Тоттенҳэм»да ишлаган ва ундан кейин «ПСЖ» таклифини қабул қилган ҳолда Францияга ташриф буюрганди.