Антон Шкаплеров ўзининг Instagram’даги саҳифасида Халқаро космик станцияси орбитасидан олинган эксклюзив суратни жойлаштирди.
Суратда минтақада содир бўлган экологик фожиа кўлами кўрсатилган.
«Орол денгизи қачонлардир сайёрамиздаги энг катта денгиз бўлган эди. 1989 йилда у иккита алоҳида сув ҳавзаларига – Шимолий ва Жанубий бўлиниб кетди. Иккинчи денгиз яна икки қисмга – Шарқий ва Ғарбий қисмга бўлинди. Афсуски, 2014 йилда Шарқий денгиз қуриб қолди» , – деб изоҳ ёзган космонавт сурат остида.