Тошкентда ҳарбий хизматчилар иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтади

0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 13-январ куни Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Байрамона саф билан юриш Тошкент вақти билан соат 10:00 да “Туркистон” санъат саройи олдидан бошланади. Йўналиш давомида Навоий, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб 3400 метр масофа босиб ўтилади ва “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида тугайди.

Соат 11:00 дан “Халқлар дўстлиги” майдонида ҳарбий оркестр, ҳарбий ансамбл ва таниқли санъаткорлар иштирокида тантанали консерт дастурлари бошланади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here