У эндигина 8-синф ўқувчиси бўлишига қарамай…

0

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида содир этилган ўғрилик жиноятини мактаб ўқувчиси содир қилган, дея хабар қилмоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

Маълум қилинишича, 9 ноябрдан 12 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс «Шарқ» маҳалласида яшовчи Р.Ш. (1975 йилда туғилган) исмли фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кирган. У бир дона баҳоси 3 миллион сўмлик «Геркулес» велосипедини, бир дона баҳоси 1 миллион сўмлик юк ташишга мўлжалланган аравасини ҳамда ҳар бирининг баҳоси 200 минг сўмлик уч дона темир бочкани яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 4 миллион 600 минг сўмлик моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши, 8-синф ўқувчиси вояга етмаган А.А. (2007 йилда туғилган) содир қилгани аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here