Uzbekistan Airways Намангандан Россия шаҳарларига қатновларни бошлайди

0

Парвозлар 30 январдан амалга оширилади.

Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига «тўлиқ эконом» форматида парвозларни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways 2022 йил 30 январдан бошлаб Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида «тўлиқ экомон» форматида Намангандан Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширади.

Қайд этилишича, 30 январь куни Uzbekistan Airways Airbus 320 ҳаво кемасида тўғридан-тўғри Намангандан Пермга илк авиақатновни амалга оширади.

Таъкидланишича, Намангандан Пермга 1 миллион 656 минг 217 сўмдан бошлаб саёҳат қилиш мумкин бўлади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Германияга бораётган йўловчиларни огоҳлантиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways талабалар учун чегирмаларни узайтиргани ҳақида хабар берилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here