Ўзингизни жиловлашни ўрганинг!

0

Бир замонлар бир қизиққон йигит бўлган экан. У ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган, тез жаҳли чиқадиган экан. Бир кун отаси уни ёнига чақириб мих солинган халтачани қўлига тутқазибди-да, бугундан эътиборан ўз жаҳлини жиловлай олмаган пайтда, ёғоч устунга битта мих қоқишни топширибди.

Биринчи кун ёғочга бир қанча мих қоқилибди. Кейинги ҳафтасида йигит ўзини қўлга олишни ўрганиб кун сайин устунга қоқиладиган михлар сони камая бошлабди. У мих қоқишдан кўра ўз қизиққонликни қўлга олиш маъқуллигини тушуна борибди. Ва ниҳоят, кун келиб жаҳлини жиловлаб босиқлик билан уйлаб иш қиладиган шахсга эришгандан сўнг отасига юзланибди. Ота бу сафар шундай топшириқ берибди:
— Энди, ўғлим, ҳар гал ўз жаҳлингни енгиб, ўзингни қўлга олга пайтинг биттадан михни ёғочдан суғириб ол.

Кунлар ўтиб, вақт ўтиб ўғил отаси ёнига келиб ёғочда битта ҳам мих қолмаганини сўзлабди. Шунда ота ўғлини етаклаб ёғоч устун олдига олиб келибди-да:
— Сен топшириғимни яхши бажардинг. Аммо қара михлар ўрнида қанча тешикчалар қолди ёғочда. Инсон қалби ҳам шундай. Унга ёвуз нарсаларни гапирсанг шу тешикчалар каби кўринмас чандиқлар қолади. Қилгиликни қилиб, юз бор узр сўрасанг ҳам у чандиқ кетмайди, — дебди.