Баҳора Арслонова «Бахт овчиси» сериалида нега фақат битта кийим кийганини айтди

0

У обуначилари бу ҳақда кўп сўраганини таъкидлади.Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида «Бахт овчиси» серилида нима сабабдан фақат битта кийим кийганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, обуначилари бу саволни актрисага кўп бора берган. Баҳора Арслонова роли шуни тақазо қилганини таъкидлади.

«’Бахт овчисиʼ сериалида нима учун айнан битта кийимда юргансиз? Нега кийимларингиз кам?ʼ, деб кўп саволлар келяпти. Умид Зуляхон билан юргандан кейин нима қилсин? Хотинига кийимлар олиб бермайдида. Роль шуни тақазо қилган»,— дейди у.