Эрон “Толибон”ни тан олмади

0

Теҳронда Эрон Ислом Республикасининг ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва Афғонистон “Толибон” ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея ёзмоқда oav.uz нашри.

Қайд этилишича, “Толибон” Афғонистонда ҳукумат тепасига келганидан буён бу Эронга илк ташрифдир. Расмий Теҳрон кенг сиёсий вакилликдан иборат афғон ҳукуматини шакллантириш талабини қўймоқда. Ушбу талаб бажарилмас экан, Эрон қўшни мамлакатнинг янги ҳукуматини тан олмайди.

Учрашув давомида эронлик вазир АҚШнинг Афғонистонга нисбатан сиёсатини танқид қилиб, Байден маъмурияти татбиқ этган санкциялар бекор қилиниши кераклигини тилга олган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here