Нур-Султондан 38 нафар хорижлик миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан “депорт” қилинади

0

Нур-Султондан 38 нафар хорижлик миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан “депорт” қилинади.

Фавқулодда ҳолат жорий этилганидан бери полиция 4,6 мингдан ортиқ ижарага олинган турар жой ва 420 та ётоқхонани текширди.

1300 тадан ортиқ миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланди.

Фавқулодда ҳолат тартибини бузганлик учун 318 киши жавобгарликка тортилди, улардан 30 нафари ҳибсга олинди.

Шунингдек, Қозоғистон чегарачилари Марказий Осиё республикаларидан келган 4 нафар фуқарони қўлга олди.

Олмаотадаги тартибсизликлар ва талончиликка алоқадор бўлиши мумкин бўлган жами 8 киши қўлга олинди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик қўмитаси.

Толдиқўрғон ИИБ департаментига ҳужум қилишда гумон қилинган 8 нафар киши полицияга топширилди.