Оқилона йўл! General Motors эски автомобилларни сотиш хизматини йўлга қўяди

0

Сайт 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.

АҚШнинг General Motors (GM) компанияси фойдаланилган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи CarBravo номли веб-сайтни ишга туширади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ига таяниб Kommers.uz хабар берди.

Дилерлар сайт орқали ҳам GM, ҳам бошқа компания автомобилларини сотади. Хизмат 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.

CarBravo эски автомобиль сотувчиси CarMax, шунингдек, автомобилларни фақат интернет орқали сотувчи Carvana компаниясидан ҳам ўзиб кетиши кутилмоқда.

Аввалроқ Toyota АҚШ автомобиль бозорида General Motors’ни ортда қолдириб, етакчига айлангани хабар қилинганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here