Пули кўп «Дамас» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига 300 «кўк»ини таклиф қилди

0

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг хабар беришича, Тошкент туманида ЙПХ инспекторига 300 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланган.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 8 январь куни Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ катта инспектори сержант  У.Ф 2004 йилда туғилган ҳайдовчи А.А бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасини тўҳтатиб, автомашинани тегишли ҳужжатларсиз ҳамда автомашина ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирган ҳолда бошқариб кетаётганлигини учун ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126 ва 135 моддаларига кўра маьмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситасини жарима майдонига жойлаштирган.

Фуқаро А.А муаммо ечимининг ноқонуний йўлларини излаб ходимга 3 кун давомида автомашинани жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига унга 300 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ инспектори ушбу ҳолатда фуқарога пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, унга тўхтовсиз пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида Ички ишлар вазирлиги шаҳсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан 11 январь куни соат 17:30 ларда ИИВ шаҳсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари, туман прокуратураси ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро А.А. ни ЙПХ инспекторига 300 ақш доллари ҳисобида 3 миллион сўм пулни пора сифатида бераётган вақтда қўлга олишган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур холат юзасидан Тошкент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.