Хитой фуқароси Ўзбекистонда жанжал кўтарди

0

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 06 январь куни соат 18:00 ларда 39 ёшли Хитой давлати фуқароси S.W. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган умумий овқатланиш масканининг бирида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, мазкур умумий овқатланиш масканида оила аъзолари билан овқатланиб ўтирган 36 ёшли К.Д. билан келиб чиққан ўзаро тортишув натижасида, уни бош қисмига ўнг қўлини мушт қилган ҳолда бир маротаба зарба бериб, тан жароҳатини етказганлиги аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида К.Д.,да енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан S.W.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иш қўзғатилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, S.W. ҳамда К.Д.,лар мазкур умумий овқатланиш масканида навбатларини бўлиша олмай қолганликлари, шу вақтда S.W. фуқаро К.Д.,ни инглиз тилида ҳақорат қилганлиги сабабли жанжал кўтарилиб, тортишув натижасида S.W. уни уриб тан жароҳат етказган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.