Хитойда энг узун сув ости магистраль туннели очилди 13.01.2022

0

СNN  тахминан тўрт йиллик қурилишдан сўнг, Хитойнинг энг узун сув ости магистраль туннели энди транспорт воситалари ҳаракати учун очиқлиги ҳақида хабар берди.
Узунлиги 10,79 километр (6,65 милья) бўлган Тайху туннели Хитойнинг шарқий қисмидаги Цзянсу провинциясидаги Тайху кўли остида, Шанхайдан тахминан 50 километр шарққа томон чўзилган.

Цзянсудаги ҳукумат расмийларига кўра, туннель 9,9 миллиард юань (тахминан 1,56 миллиард доллар) га қурилган.  Қурилиш 2018 йил 9 январда бошланган.

Олти полосали ва кенглиги 17,45 метр бўлган икки томонлама туннелни қуриш учун 2 миллион куб метрдан ортиқ бетон сарфланган, дея хабар беради Хитойнинг расмий ахборот агентлиги, Синхуа.

Туннель шифти ҳайдовчи чарчашининг олдини олиш учун рангли ЛEД чироқлари билан жиҳозланган.

Туннель 2021 йил 30 декабрда оммага очилган 43,9 километрлик Чанчжоу-Вухи автомагистралининг бир қисмидир. У Шанхай, Цзянсу  ва Нанкин ўртасида саёҳат қилувчи саёҳатчилар учун муқобил тез йўлни тақдим этади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here