Хоразм вилоятида савдо дўконида қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Урганч шаҳар, Ҳазорасп ва Хонқа туманларидаги 4 та алкоголь маҳсулоти билан савдо қилувчи дўконларда жами 11 808 дона алкоголь маҳсулотларидаги акциз маркалари “Давлат белгиси” ДУК босма фабрикасида ишлаб чиқарилмаганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.