Ажойиб муҳаббат! Муқаддас Холиқованинг қизига турмуш ўртоғи кутилмаган совға қилди

0

Актриса бу видеони Instagram саҳифасига жойлади.
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи, актриса Зебинисо Эргашева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи туғилган кунига қандай совға берганини кўрсатди.

Актриса 1992 йил 14 январь куни туғилган.  Эри 30 ёшга тўлгани муносабати билан унга сюрприз тайёрлаган. Кўзи боғланган ҳолда кўчага олиб чиқилган Зебинисо унга тайёрланган сюрпризни кўриб қувонган. Турмуш ўртоғи гул билан кутиб олган. Актрисага эри гулдан ташқари, тилла тақинчоқ ҳам берган.

Муқаддас Холиқова кенжа қизи Зебинисони 2021 йил 21 февраль куни турмушга берганди. Охунжон ва Зебинисонинг тўйи пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган. Унда Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси, кўплаб актёрлар ва хонандалар иштирок этган.