Энди барча тилларда Туркия сўзи “Türkiye» каби ифодаланади

0

Коммуникациялар бошқармаси мамлакат миллий ва халқаро номининг “Türkiye” сифатида ишлатилишини халқаро оммавий ахборот воситаларида янада самаралироқ тарғиб қилиш мақсадида “Hello Türkiye» лойиҳасини бошлади.

Туркия президенти администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун: “Туркия ҳар соҳада бўлгани каби тил ва мулоқотда ҳам ўзлиги ва номини мустаҳкамламоқда. Туркия брендини мустаҳкамлаш учун Туркия Бренд Офисини барпо этамиз. Албатта, бизни жамиятимизнинг барча қатламлари эътиборли бўлиб қўллаб-қувватлашлари жуда муҳим. Биз интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилиб, Туркия брендини бутун дунёда янада мустаҳкамлай оламиз”.

Туркия президенти администрацияси Коммуникациялар бошқармасидан мамлакат миллий ва халқаро номининг “Türkiye” сифатида ишлатилишини халқаро медиада янада самаралироқ эълон қилиш мақсадида “Hello Türkiye” лойиҳасига старт берди.

Туркия брендини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида тайёрланган тарғибот видеоси Коммуникациялар бошқармасининг ижтимоий медиа каналларида эълон қилинди.

Видеода Туркиянинг турли ҳудудларидаги хорижлик сайёҳларнинг ўз талаффузларида “Hello Türkiye” деган тасвирлар мавжуд.

Юқорида тилга олинган видео глобал инфлунсерларнинг #helloTürkiye хештеглари билан ижтимоий медиа постлари орқали кўплаб мамлакатларда ёйилмоқда.

Лойиҳа чет элликларнинг ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз номини турли тилларда ҳар хил ишлатилишига йўл қўймаслик орқали “Türkiye” сўзини ишлатишни мақсад қилган. Шу нуқтаи назардан, Коммуникациялар бошқармаси қошида фаолият юритаётган хориждаги матбуот маслаҳатчилари ҳам лойиҳанинг тарқалиши устида ишламоқда.

Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун, мавзуга оид баёнотида декабр ойида Президент Ражап Таййип Эрдоғаннинг имзоси билан халқаро оммавий ахборот воситаларида мамлакатнинг номини фақат «Türkiye» сифатида ишлатиш учун бир низом ишлаб чиқилганини эслатди ва бу қарор нутқ бирлигини таъминлаш ва халқаро майдонда Тüркие брендини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган муҳим қадам эканлигни таъкидлади.

Алтун Туркия ҳар соҳада бўлгани каби тил ва мулоқотда ҳам ўзлиги ва номини мустаҳкамлаганига диққат қаратди.

“Туркия брендини биргаликда мустаҳкамлаймиз”

Туркия брендини мустаҳкамлаш учун Туркия бренд офиси (Türkiye Марка Офиси) ташкил этилишини тилга олган Алтун бу офис Туркиянинг глобал бренд номи бўйича фаолият олиб боришини ва мамлакат имижи ҳамда бренд қийматининг кучайишига ҳисса қўшишини билдирди.

Ушбу идоранинг хусусий сектор ва давлат муассаса ва ташкилотлари билан биргаликда иш олиб боришига эътибор қаратган Алтун, “Албатта, бунинг учун жамиятимизнинг ҳар бир қатлами вакиллари алоҳида эътибор билан бизга ёрдам кўрсатиши жуда муҳим. Жамоат ташкилотларимиз, нодавлат-нотижорат ташкилотларимиз, илмий доира вакилларимиз ва матбуотимиз ўз фаолиятлари, ёзишмалари, қатнашаётган тадбирларида мамлакатимиз номини “Türkiye” деб қўллаши ва талаффуз қилиши биз учун катта аҳамият касб этади. Интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилиб, Туркия брендини бутун дунёда янада мустаҳкамлай оламиз” –  деб таъкидлаб ўтди.