Эшитишни тиклаш мумкинми?

0

Эшитиш қобилиятини йўқотиш сабаблари:
🔺 Ташқи қулоқ шикастланиши;
🔺 Қулоқдаги тиқин ёки ёт жисмлар ноғора пардани шикастлаши;
🔺 Ўрта қулоқ яллиғланиши;
🔺 Отосклероз;
🔺 Эшитиш суякчалари силжиши;
🔺 Саккизинчи жуфт нервдаги ўсмалар;
🔺 Аминогликозид гуруҳи антибиотиклари;

Ички қулоқдаги муаммолар сабаб юзага келган карлик қайтмасдир. Уни дори-дармонлар билан даволашнинг иложи йўқ. Бундай ҳолатда сунъий эшитиш мосламаларидан фойдаланилади.

Қолган ҳолларда дори воситалари ёки жарроҳлик усулларидан фойдаланиб, эшитиш қобилиятини яхшилаш мумкин. Ҳозирги кунда ноғора пардани шунтлаш, мирингопластика, тимпанопластика каби жарроҳлик усулларидан фойдаланилмоқда.