Ироқдаги АҚШ элчихонаси ракета ҳужумига учради

0

Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ракета ҳужуми оқибатида бир ироқлик аёл ва икки бола яраланди. Бу ҳақда Хабар.уз Middle East Eye нашрига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, уч ракетадан иккитаси элчихона биноси яқинида жойлашган мактабга келиб тушган. Яна иккитаси элчихонада жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Қўшма Штатлар ҳужумларда Эрон билан алоқадор жангариларни айблайди. Ҳужумларда самолёт типидаги учувчисиз дронлардан фойдаланилган.

Бир қатор қуролли гуруҳлар 1 январдан бошлаб ҳарбий амалиётларни давом эттириши ва АҚШнинг Ироқдаги барча инфратузилмаларига, жумладан, ҳарбий иншоотлари ва дипломатик штаб-квартираларига зарба беришини очиқ эълон қилганди.

Олдин дронлар ёрдамида Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий қароргоҳига ҳужум уюштирилган эди. Оқибатда ал-Козимийнинг ўн нафар қўриқчиси яраланган. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни теракт деб атади.

Аввалроқ Шимолий Корея америкалик қонунчилар КХДРнинг ракета учирилишига жавобан таклиф қилган санкцияларига нисбатан «қаттиқроқ жавоб бериш» ҳақида огоҳлантирганди.