Жанубий Кореяга келган сайёҳлар жамоат транспоридан фойдаланиши тақиқланди

0

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги «омикрон» штамми билан боғлиқ ҳолатлар кескин ортмоқда. Ҳукумат эса карантин чораларини кучайтириш мақсадида мамлакатга келган сайёғлар учун жамоат транспортидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда KBS хабар берди.

Ҳукуматнинг қарорига кўра, 14 январь кунидан бошлаб Жанубий Кореяга келувчи барча сайёҳатчилар махсус карантин автобуслари, поездлар ва таксилардан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, шахсий автомашиналарда ҳам ҳаракатланиши бўйича қарор чиқарди.

Шунингдек, PZR тести натижаларининг амал қилиш муддати 72 соатдан 48 соатгача қисқартирилди. Хусусан, Жанубий Кореяга кириб келаётган самолёт бортида коронавирус билан касалланган уч ёки ундан кўп киши аниқланса, парвоз автоматик тарзда бекор қилинади.

rossaprimavera.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here