Озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

0

Бугун, 14 январь куни соат 09:02да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қора-Қамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётганлиги тўғрисида туман ФВВ бўлимига хабар келиб тушди.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06да етиб бориб, ёнғин соат 09:19да қуршаб олинди ва соат 09:24да бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.