Қозоғистонга қатновлар тикланди

0

Компания йўловчиларга айрим қоидалар, хусусан, қўшни давлатга кириши бўйича йўл-йўриқлар билан танишиш кераклигини сўраган.
“Uzbekistan Airways” Қозоғистонга парвозларни тиклади. Хусусан, 2022 йил 15 январдан бошлаб, қуйидаги йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўйилади:

Тошкент — Олмаота — Тошкент,
Самарқанд — Олмаота — Самарқанд,
Нукус — Актобе — Нукус,
Урганч — Оқтов — Урганч,
Нукус — Оқтов — Нукус,
Урганч — Оқтов — Урганч,
Нукус — Оқтов — Нукус.

Таъкидланишича, Олмаота халқаро аеропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент — Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-765/766 қатнови 16 январ куни бекор қилинади, мазкур парвоз йўловчилари 17 январ куни Тошкент — Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Шунингдек, Олмаота ва Актобе, Оқтов шаҳарларида бекор қилинган (2022 йил 7 дан 13 январга қадар) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Авиакомпания Қозоғистонга сафар қилишни режалаштираётган йўловчиларга айрим қоидалар, хусусан, қўшни давлатга кириши бўйича йўл-йўриқлар билан танишиш кераклигини сўраган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here