Туркия ва Aрманистон 10 йил ичида илк бор музокара ўтказди

0

Туркия ва Aрманистон махсус вакилларининг алоқаларни нормаллаштириш бўйича биринчи учрашуви Москвада бўлиб ўтди ва у 1,5 соат давом этди. Томонлар буни ижобий ва конструктив деб атади. Бу ҳақда Aнадолу хабар бермоқда.

Туркия ва Aрманистон ўртасида 1990-йиллардан бери дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Россиядаги музокаралар ҳеч қачон ратификация қилинмаган 2009 йилги тинчлик битимидан кейин муносабатларни яхшилашга қаратилган биринчи уринишдир.

Туркия ва Aрманистон ташқи ишлар вазирликлари махсус вакиллар “нормаллаштириш жараёни бўйича дастлабки фикр алмашганини” маълум қилди. Музокараларнинг навбатдаги босқичи қачон бўлиб ўтиши кейинроқ маълум қилинади.

 

vesti.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here