АҚШ ва НАТО Россия билан янги музокараларга тайёрлигини маълум қилди

0

АҚШ ва НАТО Россия билан янги учрашув ўтказишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.

«Давлат котиби Энтони Блинкен 12 январда бўлиб ўтган Россия-НАТО кенгаши йиғилишидан кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашди. Қўшма Штатлар ва НАТО Россия билан яна учрашув ўтказишга тайёр ҳамда дипломатик ҳамкорлик ва мулоқот давом этиши тарафдори», – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, «АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари дипломатик мулоқотга уриниш борасида якдил ва Россияни Украинага нисбатан давом этаётган тажовузини тўхтатиш чораларини кўришга чақиради».

12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО кенгаши учрашуви ўтказилди. Кремл музокараларни муваффақиятсиз деб атади.

Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан НАТОни кенгайтирмаслик, собиқ совет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш, Европадан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш, НАТО кучларини 1997 йилдаги жойлашувига қайтаришни талаб қилмоқда. НАТО эса бу талабларни бажаришни рад этмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here