Канадада эмланмаган фуқароларга солиқ солиниши мумкин

0

Канада ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётганидан ҳавотирда. Бунга қарши чора сифатида аҳолини эмлашга чақирмоқда.

Ҳукумат эмланмаган аҳолига солиққа тортишни режалаштирмоқда. Бу таклифга биринчилардан бўлиб Квебек провинцияси Бош вазири Франсуа Лего ўз муносабатинни билдирди.

«Соғлиқни сақлаш бадали» деб аталадиган ушбу солиқни эмлашдан бош тортганлар тўлаши керак», – деди Лего ўз чиқишида. Унинг сўзларига кўра, шифохонларнинг тўлиб кетишига эмланишдан бош тортаётган аҳоли сабабчи.

8 миллион аҳолига эга бўлган провинцияда ҳозирда 2877 киши касалхонага ётқизилган, улардан 263 нафар оғир аҳволда экани айтилди. Катта ёшдаги аҳолининг атиги 10 фоизи эмлагани қўшимча қилинди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here