Коронавирусга чалинган инсонларда вазн ортиши мумкинми?

0

Коронавирус билан касалланган беморларда тезда вазн ортиши мумкин. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди. 

Россия тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог Юрий Потешкин буни тасдиқлади.

«Коронавирусга чалинган инсонда вазн ортади. Бу бир нечта сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Биринчиси, одамларнинг жисмоний фаоллиги пасайиши, ҳаракат қилишга бўлган иштиёқнинг йўқолишидир. Иккинчи сабаби касаллик даврида кўп ёғли овқат истеъмол қилиши», – деди Потешкин.

Мутахассис бу вақтдан ортиқча вазндан тезроқ қутилиш бўйича ҳам ўз фикрларини давом эттирди.

«Ҳолатингизни қайтариш учун жисмоний машқларни босқичма-босқич бажариб боришингиз, овқатланиш бўйича тавсияларга эътибор қаратишингиз керак. Ковиддан кейин танангизни тўлиқ тиклаб олишингиз учун камида олти ой керак бўлади. Агарда сизда касалликнинг енгил тури аниқланса, унда бунда тезроқ танангизни ўз ҳолатига қайтаришингиз мумкин», – деди россиялик мутахассис.